Қувайтдаги турар-жой биносида содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 49 нафарга етди

    Қувайт жанубида осиёлик ишчилар истиқомат қиладиган турар-жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 49 кишига етди, дейилади амирлик ИИВ баёнотида.

    “Ишчилар учун турар-жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони қирқ тўққиз нафарга етди”, дейилади Қувайт ахборот агентлиги хабарида.

    Вазирликнинг билдиришича, ёнғин чоршанба куни эрталаб 200 га яқин одам истиқомат қилган олти қаватли бинода келиб чиққан. Ёнғин газ баллонлари бўлган биринчи қаватда бошланган.

    Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар сонининг кўп бўлишига бино эгасининг кириш эшигини қулфлаб қўйиш ҳақидаги буйруғи ва жойда қўриқчининг йўқлиги сабаб бўлган. Қувайт ички ишлар вазири Фаҳад ас-Сабаҳ иккаласини ҳибсга олишга буйруқ берди, деб хабар беради ria.ru.