Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

    21 июнга ўтар кечаси юқори даражадаги, М тоифали кучли қуёш чақнаши қайд этилди, деб хабар берди Амалий геофизика институти.

    “21 июнь куни Москва вақти билан соат 02:16 да рентген диапазонида 20 дақиқа давом этган М5.8 чақнаши қайд этилди”, дейилади институт баёнотида. Чақнаш қуёш доғларининг 3719 гуруҳида содир бўлди.

    Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги радиация қуввати 1 квадрат метрга 10 нановаттга тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг отилиб чиқиши билан бирга юзага келади, булутлари Ерга этиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.