Рим шаҳрида Ўзбекистон – Италия қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди

    Бизнес 6 июн 2023 1172

    Жорий йил 6 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Италия Республикасига расмий ташрифи арафасида Рим шаҳрида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, икки давлатнинг етакчи ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Эдмондо Чириелли тадбирни очар экан, Италия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Италияга бўлажак ташрифи — тарихий воқеа, унинг сиёсий ва бизнес масалаларига бой кун тартиби, кўп томонлама шерикликни ривожлантиришга йўналтирилганлиги эса мамлакатларимиз ўртасидаги бугунги муносабатларнинг энг юксак даражасининг ифодаси, дея эътироф этилди.

    “Ўзбекистон Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк ҳисобланиб, шериклик нуқтайи назаридан стратегик аҳамиятга ва катта салоҳиятга эга давлатдир. Биз Ўзбекистоннинг замонавий ривожланишида иштирок этишни истаймиз ва кўп томонлама муносабатларимизни чуқурлаштиришга тайёрмиз. Тадбиркорлар юқори технология, юқори сифатли маҳсулотлар таклиф этиб, катта қизиқиш билдириб, ҳамкорлик қилишга тайёр. Ва бу борада икки томонлама ҳамкорликнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун кўмак берамиз”, — деди Эдмондо Чириелли.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов форум иштирокчиларига қутлов сўзи билан мурожаат қилар экан, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг барча имкониятларини муҳокама қилиш нуқтайи назаридан бундай миқёсдаги тадбирларни ўтказиб туриш муҳимлигини таъкидлади.

    Ўзбекистон, Европа Иттифоқидаги энг йирик савдо шерикларидан бири бўлган Италия билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди.

    Савдо ва инвестициялар ҳамда саноат кооперацияси соҳасида эришилган бир қатор натижалар тилга олинди. Хусусан, сўнгги тўрт йилнинг ўзида Ўзбекистонга жалб этилган Италия инвестицияларнинг умумий ҳажми 7 баробар, мамлакатимизда фаолият юритаётган Италия капитали иштирокидаги корхоналар сони эса икки баробар ошди. Асосий ҳамкорлар орасида Danieli, Pietro Fiorentini, Terranova, Fin operasi компаниялари тегишлилик бўйича металлургия, электротехника саноати, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритиб келяпти.

    Буларнинг барчаси икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганидан, Ўзбекистон-Италия муносабатлари мазмун ва натижадорлик жиҳатидан юксалиб бораётганидан далолат беради.

    Бизнес-форумда Италия компаниялари раҳбарларига Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти тақдим этилди. Шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлик ва хорижий инвесторлар фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида сўзлаб берилди.

    Узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлургия, кимё ва автомобилсозлик, электроника ва бошқа кўплаб соҳалар белгиланди.

    Тадбирнинг бой дастури давомида B2B ва G2B форматида учрашувлар ўтказилиб, ишбилармон доиралар вакилларига аниқ инвестиция ташаббусларини биргаликда ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатларини муҳокама этиш имконини яратилди. Иқтисодиётнинг драйвер йўналишларининг инвестициявий салоҳиятини акс эттирувчи реал ҳолатлар муҳокама этилди.

    Форум якунлари бўйича энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва машинасозлик саноати, экология, транспорт ва логистика, шунингдек, банк секторини қамраб олган инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates