Россия ҳарбий кемаларининг Кубага етиб келиши фонида АҚШ оролга сув ости қайиғини юборди

    АҚШ Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемалари отрядининг Кубага етиб келгани фонида юқори тезликда ҳаракатланувчи USS Helena сув ости қайиғини Гуантанамо кўрфазига жўнатди.

    Бу ҳақда АҚШ қуролли кучларининг жанубий қўмондонлиги маълум қилди.

    Унда айтилишича, сув ости қайиғи одатий тарзда Куба кўрфазида жойлашган. Бироқ, Associated Press агентлигининг ёзишича, АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг сув ости қайиғи Россия кемаларига жавобан етиб келган.

    Бундан олдин Куба Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳарбий-денгиз кучларининг бир гуруҳ кемалари Гавана бандаргоҳига 12 июнь куни расмий тарзда келиши ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, гап “Адмирал Горшков” фрегати, “Казань” атом сув ости қайиғи, “Академик Пашин” танкери ва “Николай Чикер” қутқарув кемаси ҳақида бормоқда. Баёнотда таъкидланишича, “кемаларнинг ҳеч бири ядровий қуролга эга эмас” ва шунинг учун уларнинг қолиши “минтақа учун хавф туғдирмайди”.

    Шундан сўнг, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши қошидаги стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби CNN телеканалига берган интервьюсида Вашингтон маъмурияти Россия кемаларининг Гавана бандаргоҳига етиб келганида хавф кўрмаётганини айтди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates