Россия ва КХДР ўртасидаги келишув ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутади

    Корея марказий ахборот агентлигининг ҳужжатга таяниб хабар беришича, агар томонлардан бири қуролли ҳужумга учраса, иккинчи томон дарҳол ёрдам кўрсатади.

    Россия Федерацияси ва КХДР ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги шартноманинг 4-моддасида келишув иштирокчиларидан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ҳарбий ёрдам кўрсатилиши назарда тутилган. Шартнома матни Корея марказий телеграф агентлиги томонидан тақдим этилди.

    “Агар томонлардан бири бошқа давлат ёки давлатлар гуруҳи томонидан қуролли ҳужумга учраса ва уруш ҳолатига тушиб қолса, иккинчи томон Россия Федерацияси ва КХДР қонунлари, БМТ Низомига мувофиқ ўз ихтиёрида бўлган барча воситалар билан зудлик билан ҳарбий ва бошқа ёрдам кўрсатади”, дейилади Корея марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган келишув матнида.

    Шунингдек, Москва ва Пхенян тажовуз таҳдиди юзага келган тақдирда позицияларни мувофиқлаштириш ва таҳдидни бартараф этишда ҳамкорликни таъминлаш чораларини келишиб олишди. Шартномада томонлар бир-бирига нисбатан бир томонлама мажбурлов чоралари қўлланилмаслигини кафолатлаши белгилаб қўйилган.

    Россия Президенти Владимир Путин бир кун аввал келишув ўзаро ёрдамни назарда тутишини айтганди, деб хабар беради tass.ru.