Миграция агентлиги масъуллари Қозон Федерал университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди, дея хабар беради агентлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид имтиҳонларни ўтказиш ва сертификат бериш тизимини Қозон Давлат университети билан ҳамкорликда мамлакатимизда йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
Марказнинг Ўзбекистонда фаолият юритиши Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (патент) расмийлаштиришда талаб қилинадиган сертификат олиш жараёнларини сезиларли тарзда енгиллаштиради, харажатлар камаяди, ҳамюртларимиз учун ортиқча оворагарчиликлар олди олинади.