Салкам 35 миллиард маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 8702 та мурожаат келиб тушган.

    Мазкур ариза ва шикоятларнинг 7780 таси, яъни, 90,7 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 34 миллиард 985 миллион 311 минг 247 сўм (3 013 372 доллар) етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

    Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан келиб тушган 95 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 6 миллиард 288 миллион 950 минг 639 сўм (541 683 доллар) моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Бундан ташқари, фуқаролардан тушган жами 33 та мурожаат юзасидан назорат органларига тегишли мурожаатлар йўлланиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 146 миллион 707 минг сўм (12 636 доллар) маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

    Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг
    3077 таси (35,4%) – савдо;
    1176 таси (13,5%) – газ таъминоти;
    1061 таси (12,2%) – электр таъминоти;
    370 таси (4,3%) – сув таъминоти;
    797 таси (9,2%) – коммунал хизмат;
    144 таси (1,7%) – соғлиқни сақлаш;
    546 таси (6,3%) – хизмат кўрсатиш (сервис);
    206 таси (2,4%) – транспорт;
    215 таси (2,5%) – алоқа (ва интернет);
    1110 таси (12,8%) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates