Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, тадбирлар давомида Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган 6 та ҳамда Каттақўрғон туманидаги битта корхона электр тармоқларига ноқонуний уланганлиги аниқланди. Натижада давлат манфаатларига 2 млрд 355 млн 502 минг 460 сўм (5 млн 228 минг 433 кВт·соат) зарар етказган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.