Учрашувда истиқболли йўналишларда, жумладан, таълим ва IT-тадбиркорлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама этилди.
Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий IT-компаниялар ва IT-мутахассислари учун барча зарур шароитлар яратилган. IT-Park резиденти бўлган хорижий IT-компанияларга инфратузилма ва солиқ имтиёзлари тақдим этилади. Хорижий IT-мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун визалар олишнинг соддалаштирилган «IT Viza» тизими жорий этилди.
Учрашув давомида компания иштирокида кадрлар малакасини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб этиш, янги телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.
АКТ соҳасида ҳамкорлик қилиш ва келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикрлар алмашилди.
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компанияга Ўзбекистонда минтақавий офисини очиш бўйича таклифлар берилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.