Олимлар сичқонлар устида тажриба ўтказишди. Улар синовдан ўтганлар рационидан тегишли аминокислоталарни чиқариб ташлашди ва шу тариқа ҳужайраларда липид перекси тўпланиб қоладиган, некроз шакли бўлган ферроптознинг зарарли ҳужайраларни бартараф этиши жараёни юзага келди.
“Тадқиқот шуни кўрсатдики, цистеин ва метионин, иккита олтингугурт аминокислоталари кам бўлган парҳез ферроптоз мавжудлигини ошириб, саратон ҳужайраларининг ўлими эҳтимолини ошириши мумкин. Цистеин дон, мол гўшти, тухум ва парранда гўштида мавжуд. Метионин Бразилия ёнғоғи, балиқ, чўчқа гўшти, мол гўшти, тухум ва парранда гўштида учрайди”, деди мутахассислар.
Бундан ташқари, ушбу парҳезда сичқонларда дори воситаларини қабул қилиш жараёни яхши кечди, дейилади korrespondent.net сайтида.