Сеулда Ўзбекистон-Корея туризм форуми бўлиб ўтди

    Сеулда “road show” тадбирлари доирасидаги Ўзбекистон-Корея туризм форуми ўтказилди.

    Форумда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Алишер Абдусаломов иштирок этдилар.

    Форум ишига икки давлатнинг 100 дан ортиқ туризм соҳаси вакиллари жалб этилди.

    Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти ва маданий меросини тарғиб этиш, сайёҳлик компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

    Ўзбекистонлик туроператорлар ўз маҳсулотлари ва ноёб йўналишлари ҳақида фаол маълумот бериб, Ўзбекистоннинг кореялик сайёҳлар учун жозибадорлигини намойиш этди.

    Икки мамлакат сайёҳлик компаниялари ўртасида ишбилармонлик алоқалари ўрнатилиб, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама этилди ва туристларни жўнатиш бўйича шартномалар имзоланган B2B учрашувлари форумнинг муҳим қисми бўлди.

    Тадбир якунида иштирокчилар ўзбек халқ оғзаки ижоди билан яқиндан танишиб, миллий таомлардан татиб кўрдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Форум Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги туризм алоқаларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиш йўлида муҳим қадам бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates