Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Бухарестда АҚШ вакили Фабиано Каруан билан дуранг ўйнади

    Спорт 11 май 2025 823

    Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ўтаётган, мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларини ташкил этган "Superbet Chess Classic Romania-2025" турнирининг 4-тур баҳслари якунланди.

    Ушбу турда Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов АҚШ вакили Фабиано Каруана билан тўқнаш келди. Қора доналарда ҳаракат қилган Абдусатторов 19-юришдан сўнг бошланган такрорий комбинациялар туфайли 23-юришда рақиби билан дурангга рози бўлди.

    Бугун, 11 май куни ўтказиладиган 5-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда мезбон шахматчи — руминиялик Богдан-Даниэл Дякка қарши дона суради.

    5-тур олдидан турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, Фабиано Каруана 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар асосида етакчилик қилмоқда. Нодирбек Абдусатторов эса 1,5 очко билан 9-ўринда бормоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 9 турдан иборат ушбу нуфузли мусобақа 16 майга қадар давом этади. Ғолиб шахматчи 100 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates