Миссия давомида кредит, бозор ва бошқа рисклар учун стресс-тестининг жорий тизими таҳлил этилиб, банкларнинг турли хил шокларга бардошлилиги баҳоланди.
Шу билан бирга, Швейцария Марказий банкининг фаолияти ва бошқа илғор тажрибаларга асосланган ҳолда кредит, фоиз ҳамда фоизсиз рисклар бўйича моделлар ишлаб чиқилди.
Учрашув якунида халқаро экспертнинг тақдим этган тавсиялари рискларни бошқариш ҳамда стресс-тестни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, келгусида томонлар ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.