Сифатсиз қурилишлар бузиб ташланди

    Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан 1215 та  кўпқаватли уй-жой,  бино ва иншоот объектларида назорат текширувлари ўтказилди.

    Аниқланган мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан буюртмачи техник назоратчиси, лойиҳачининг муаллифлик назоратчиси ҳамда пудратчиларга “Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизимида бажарилиши мажбурий бўлган ҳолатлар бўйича 1531 та ёзма кўрсатмалар берилди.

    Берилган кўрсатмаларни ўз вақтида бартараф этмаган 73 та мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида«ги Кодекснинг 99-моддасига асосан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

    Лойиҳалаштириш ва пудрат ташкилоти ишларидаги камчилик ва хатоликлари учун лицензия ва рухсатномаларни тўхтатишга, назорат пайтида ишлатилган ва ишлатишга мўлжалланган сифати паст, яроқсиз қурилиш материаллар ва буюмларни мувофиқлик сертификатини бекор қилиш, муаллифлик ва техник назорати, иш юритувчилар ишларидаги камчилик ва хатоликларига йўл қўйганлик учун қурилиш объектидан четлаштириш юзасидан 23 та тақдимномалар киритилди.

    — Сифатсиз ва лойиҳадан четланган ҳолда бажарилган 23 та қурилиш ишлари пойдевор, ғишт девор, темир-бетон конструкциялар ҳамда изоляция ва пардозлаш ишлари буздирилди, — дейди вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси етакчи мутахассиси Бакиржон Аҳмаджонов. — Мониторинг ўтказиш жараёнларида аниқланган 42 ҳолатда эса ноқонуний қурилиш-монтаж ишларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида буюртмачиларга огоҳлантириш хатлари берилди.

    Қурилиш объектларида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаётганлик билан боғлиқ кўплаб камчиликлар бор. Қурилиш майдонидаги барча шахслар ҳимоя каскаларида бўлиши лозим бўлсада, амалда бундай воситалари билан таъминланмаган. Юқори қаватларда ишловчилар учун махсус белбоғлар йўқ. Шикастланганларга дастлабки ёрдам кўрсатиш учун дори аптечкалар, замбиллар, қисиб қуйиш учун шина ва бошқа зарурий воситаларга эга бўлган хона ёки жойлар ажратилмаган. Қурилиш майдончасининг ташкил этишда хавфли зоналар хавфсизлик белгилари ва белгиланган шаклдаги ёзувлар билан белгилаб қўйилмаганлиги аниқланди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates