—Ўйлаб қарайдиган бўлсак, лазер жарроҳлик амалиёти ҳам, кўз соҳасида амалга оширилаётган бошқа амалиётлар каби ўта мураккаб ҳисобланиб, кўз тўр парда кўчиши, шишасимон тана ва тўр пардага қон қуйилиши каби ҳолатларни олдини олишда, ниҳоятда қўл келади, — дейди Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали директори, олий тоифали, офтальмолог шифокори Расул Каримов. — Бироқ, ушбу турдаги, лазер жарроҳлик амалиётидан сўнг, кўзнинг кўриш ўткирлиги бирданига яхшиланмайди. Аммо, лекин, яхши бўлиш учун, маълум бир вақт мобайнида буюрилган дорилардан ўз вақтида фойдаланилиб туришга, баъзи бир чекловларга риоя этишга тўғри келади.
Бунинг учун, энг аввало, иссиқ ҳаммом ва саунага тушмаслик, спиртли ичимликлар қабул қилмаслик, 3 кг дан ошиқ юк кўтармаслик, жисмоний зўриқиш ва спорт билан шуғулланмаслик, бошни тезкор ҳаракатлантирмаслик, компьютер, телефон ва телевизор кўришдан чекланиш, газ плитаси, тандир, ўчоқ ва иссиқ печлар олдига яқинлашишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Ана шундагина, лазер жарроҳлик амалиётдан кейинги асоратлар хавфи ва тикланиш даври қисқаради.
Ушбу турдаги, лазер жарроҳлик амалиёти Сирдарёда кўз тўр пардасида муаммоси бор, юқори технологик амалиётга муҳтож бўлган, 25 нафар фуқарода муваффақиятли ўтказилди.
Бу эса сирдарёликлар учун кутилмаган янгилик бўлиб қолмай, турли оворагарчилик, сарсонгарчиликларни олди олинишга хизмат қилади.
Ғулом Примов,
Сирдарё вилоят
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
матбуот котиби.