Сурхондарёда хорижнинг Арундо ўсимлиги парваришланади

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Венгриянинг «Агрометал» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Олег Воловикни қабул қилди.

    Шунингдек, учрашувда «Agro Processing Group» МЧЖ таъсисчиси Рамазон Пўлатов ҳам иштирок этди.

    Учрашувда Венгрия компанияси томонидан Сурхондарёда қатор лойиҳаларни амалга ошириш таклифлари билдирилди.

    Хусусан, Арундо (Гигант қамиш) ўсимлигини етиштириш, ундан ёқилғи, чорва молларига озуқа ҳамда чўлланишларни олдини олиш мақсадларида фойдаланиш, эчки жунини қайта ишлаш, гранулалар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувларни тозалаш ҳамда чўл ўсимликларини экиш лойиҳалари кўриб чиқилди.

    Бундан ташқари, Музработ туманида компания билан ҳамкорликда «Помир агро кластер» МЧЖ томонидан қурилаётган сут маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

    Вилоят раҳбари муҳокама якунида билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, масъулларга компания билан ҳамкорликда ишларни бошлаш бўйича кўрсатма берди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates