Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 17 сентябрь куни тунги соат 03:15 ларда вилоят ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра Сариосиё тумани, "Шабнам" МФЙ ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлининг 1463 километрида 2004 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро "Nexia-2" русумли транспорт воситасини "Денов-Сариосиё" йўналиши бўйлаб бошқариб келиб қарама-қарши бўлакдан ҳаракатланиб келаётган 2005 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи бошқарувидаги "ВАЗ-2107" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
Ҳодиса оқибатида, "ВАЗ-2107" русумли автомобиль салонида бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг синфдошлари) вафот этиб, иккала автотранспорт воситасидаги қолган йўловчилар тан жароҳати олиб туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳаракат иштирокчиларидан ҳайдовчилик ҳуқуқисиз, етарлича малакага эга бўлмай транспорт воситасини бошқармасликларини сўраймиз, — дейилади хабарда.