Тарихда биринчи марта акула организмида гиёҳванд модда аниқланди

    Олимлар Бразилиянинг Рио-де-Жанейро қирғоқларида тутилган 13 та акула организмида кокаин изларини топди, деб хабар берди Освалду Круз тадқиқот жамғармаси.

    “Освалду Круз жамғармаси дунёда биринчи бўлиб акулалар организмида кокаин изларини аниқлади. Бу маълумотлар шаҳарда гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш даражаси юқори эканлигини ва бундай моддалар канализация тизими орқали денгизга тушишидан далолат беради”, дейилади жамғарма хабарида.

    Жамғарманинг тадқиқотига кўра, гўшти озиқ-овқат сифатида истеъмол қилинадиган Бразилиядаги акулаларнинг 13 тасининг мускуллари ва жигарида кокаин борлиги аниқланди.

    Тадқиқотда иштирок этган олимлардан бири Энрике Мендес Сажжорунинг таъкидлашича, кокаин излари авваллари сувда ва баъзи денгиз ҳайвонлари, масалан, мидия танасида топилган, аммо бу гиёҳванд моддаларнинг акула организмида аниқланиши билан боғлиқ илк ҳолатдир, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates