Ташқи ишлар вазири ўринбосари Франция Элчиси билан музокаралар ўтказди

    Халқаро ҳамкорлик 28 феврал 2024 512

    2024 йил 27 февралда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

    Томонлар Ўзбекистон -Франция муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Парламентлараро мулоқотни кучайтириш, ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, маданий-гуманитар ва таълим соҳасидаги алмашинувларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Франциянинг “Semmaris”, “Suez”, “Alstom” ва бошқа етакчи компаниялари билан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates