Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Давлат бошқаруви академияси вакиллари иштирок этди.
АҚШ вакиллари фан ва таълим соҳаларидаги жорий лойиҳалар ва бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қисқа муддатли режалар ҳақида тақдимот қилдилар.
Учрашув давомида таълим тизимини ислоҳ қилиш, инсон капиталини мустаҳкамлаш, инглиз тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш ва университетлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг ташкилий-техник жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.