ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказди

    Шу йилнинг 12 май куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипраис билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда таълимдан яшил энергиягача барча соҳаларни қамраб олган динамик ривожланаётган алоқалар ҳамда долзарб минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинди.

    Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи саммити ҳар икки минтақа халқлари манфаатлари йўлида фойдаланишимиз мумкин бўлган салоҳият нақадар кенг эканлигини яна бир бор кўрсатди. Ҳамкорлик имкониятларини янада кенгайтириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдик, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates