Учрашувда Самарқандда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши“ Саммитини муваффақиятли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқотимиз давомида Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатларини бирлаштириб турувчи чуқур умумий жиҳатларга эгалигимизга урғу бериб, янада мустаҳкам ва истиқболли ҳамкорлик учун кенг замин яратишимиз зарурлигини таъкидладик, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.








