Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати xaбар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, Миробод тумани Т.Шевченко кўчасида “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.
Жумладан, Т.Шевченко кўчасининг С.Барака ва Фидокор кўчалари кесишмалари ҳудудидаги эскирган, диаметри 720 мм, узунлиги 448 метр магистрал иссиқлик қувурини янгисига алмаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Таъмирлаш ишлари якунига етгач, ҳаракатланиш қайта тикланади.