Тошкент ва Фарғонада энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Бекобод туманлари ва Фарғона вилоятида электр энергиясига ноқонуний уланиб олган цех, "мойка" ва новвойхона фаолиятига чек қўйилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.G.” МЧЖ раҳбари Д.С. Олмалиқ шаҳридаги умумий ўрта таълими мактаби ҳудудида эшик ром ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 355,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Д. ЯТТ “Д.Д.”нинг номидаги автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 135,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.М. ва бошқалар «Ҳамкорлик» МФЙ ҳудудидаги новвойхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 109,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари, шунингдек У.М. етказилган зарарни тўламаслик мақсадида гўёки ушбу новвойхонани фуқаро Б.А.га 2024 йилнинг июнь ойида фойдаланишга берганлиги тўғрисида сохта далолатнома расмийлаштириб электр тармоқлари корхонасига тақдим қилганлиги аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) 228 моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates