Тошкент вилоятида жамоат транспортлари инфратузилмаси ривожлантирилади

    Жорий йилда вилоятда жамоат транспортлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор таклиф ва муаммолар кўриб чиқилди

    Унга кўра автостанция, автовокзал ва оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш, “Ўзавтовокзалсервис” ДУКга қарашли мавжуд 9 та автостанцияларни ДХШ асосида тадбиркорларга бериш тизимини жорий қилиш, шаҳарларда электрон таблоли мобил илова уланган 30 та замонавий бекат қуриш кўзда тутилмоқда.

    Харид қилинадиган 100 та автобусларни автоматлаштирилган электрон тўлов тизимига ўтказилади.

    Вилоят маркази билан ҳудудларни боғловчи 7 та экспресс автобуслар йўналишларини очиш (натижада, 11 млн 340 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилади), аҳоли талабига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини боғловчи янги йўналишларни очиш каби вазифалар шулар жумласидандир.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент вилоятида бир кунда ўртача 140 минг нафар фуқаро жамоат транспортидан фойдаланади.

    230 та хизмат кўрсатувчи корхонанинг молиявий имконияти қониқарли даражада. Ҳозирги кунда норентабел 5 та йўловчи ташиш уюшмаларининг 17 йўналиши бўйича кўрилган зарар 1 млрд. 611 млн. сўмлик субсидиялар ҳисобига молиялаштирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates