Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган алюмин эритиш цехи аниқланди

    Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 119,3 минг куб метр. табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Т.Р.”га қарашли ишлаб чиқариш цехидаги фуқаро С.Ж. тижорат мақсадида 3 та алюмин эритиш қозонларини ўрта босимли аҳоли газ тармоғига қўлбола газ сўрғич мосламаси ёрдамида яширинча улаб, 119,3 минг куб метр. табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 214,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates