Тошкентда B2B форматида “Tashkent Travel Mart-2024” халқаро сайёҳлик кўргазмаси ўтказилади

    Туризм 22 октябр 2024 481

    2024 йил 29-30 октябрь кунлари “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида Туризм қўмитаси кўмагида “Tashkent Travel Mart-2024” халқаро B2B сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади.

    Тадбир минтақада бизнес алоқаларини ўрнатиш ва ўзаро тажриба алмашиш учун асосий платформага айланади.

    Тадбир Марказий Осиё, Миср, БАА, Малайзия, Грузия, Россия, Туркия ва бошқа давлатлардан 60 дан ортиқ туристик компанияларни тўплаб, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг туризм бозорларидан 600 дан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб этади.

    Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари ассоциацияси (XTTA) томонидан ўтказилаётган ТТМ-2024 доирасида B2B форматида “TRAVELHUB Uzbekistan” конференцияси ва ишбилармонлик учрашувлари бўлиб ўтади, унда бутун дунё сайёҳлик компаниялари қўшма лойиҳаларни ва бизнесни ривожлантириш учун янги истиқболларни кўриб чиқадилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates