ТТАда "Ёш неврологлар мактаби"нинг 14 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилмоқда

    Ўқиб ўрганганларини амалиётга татбиқ этиб борган ёш мутахассисдан яхши шифокор етишиб чиқади. Шу маънода неврология тиббиёт математикаси демакдир. Қуйи босқичдаги оддий масалани еча олмаган ўқувчи "мураккаб теоремалар"да қийналиб қолиши мумкин...

    Бугун пойтахтимизда жойлашган “Hilton” меҳмонхонасида “Ёш неврологлар мактабиʼʼнинг 14 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда.

    Анжуманда Бошқирдистон давлат тиббиёт университети неврология кафедраси профессори Аҳмедова Л.Р, ТТА неврология ва тиббий психология кафедраси профессори, Европа неврология академияси аъзоси Рахимбаева Г.С, ТТА неврология ва тиббий психология кафедраси профессори, “Ёш неврологлар мактабиʼʼ асосчиси Якубова.М ва ёш неврологлар иштирок этмоқда.

    — Ушбу анжуман давомида замонавий неврологияда янги ёндашувларни кашф этилиши мумкинлиги, янги маълумотларни ўзаро муҳокама қилиш орқали ҳали ечилмаган муаммоларни биргаликда ечишимиз имкониятига эга бўлишимиз ҳақида қизиқарли маърузалар ўқилмоқда. Бу эса биз «Ёш неврологлар» нинг мазкур соҳага қизиқишимизни янада оширади, — дейди ТТА 3-курс талаба Севинч Носирова.

    Шунингдек анжуманда ТТА неврология ва психология кафедраси профессори, “Ёш неврологлар мактабиʼʼ раҳбари Якубова.Мнинг «Индивидуаллаштирилган склероз давоси» мавзусидаги тақдимот қилди.

    Анжуман давомида неврология соҳасидаги янги илмий ишланмалар борасидаги қатор маърузалар режа қилинган.

    

    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates