Туркияда рекорд даражадаги юқори ҳаво ҳарорати қайд этилди

    Туркиянинг марказий қисмида ҳаво ҳарорати 49,5 даражага етди. Бу рекорд саналади.

    Туркия экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Озхасекининг маълум қилишича, ғайритабиий иссиқ ҳарорат бутун мамлакатни қамраб олган, энг юқори ҳарорат Эскишеҳир вилоятида қайд этилган.

    Вазирнинг қўшимча қилишича, аввалги рекорд 2021 йил 20 июлда ўрнатилган. Кейин Ширнак вилоятидаги термометрлар 49,1 даражани кўрсатди.

    Об-ҳаво маълумотларига кўра, Туркияда иссиқ ҳаво камида яна бир ҳафта давом этади. Айни пайтда баъзи жойларда ҳаво ҳарорати мавсумий меъёрдан 4-7 фоизга ошиб бормоқда. Ҳаво ҳарорати 44 даражага этган Истанбул ва Измирда ҳам рекордлар қайд этилди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates