Учқудуқлик қарздорга тегишли автомашина Чирчиқ шаҳридан топилди

    Унинг маъмурий қарзлари 70,8 млн сўмни ташкил қилган.

    Мажбурий ижро Бюроси Навоий вилояти бошқармаси Қидирув шўбаси ходимлари томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб самарали ва тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келмоқда.

    Хусусан, ҳудудий туман-шаҳар бўлимлари иш юритувидаги қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ўз вақтида бартараф этмаган қарздорларга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, уларнинг номидаги автомашиналар қидириб топилиши таъминланиб, хатлаб келинмоқда.

    Мисол учун, Бюронинг Учқудуқ туман бўлими иш юритувидаги ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг тегишли қарорларига асосан қарздор О.Б.дан жами 70,8 млн. сўм маъмурий жарималарни ундириш ҳақидаги 92 та ижро ҳужжатлари юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий муддатлар берилган бўлсада, қарздор қарздорликларини қоплаш чорасини кўрмаганлиги сабабли, унинг номида бўлган «ЛEАПМОТОР» русумли автомашинасига қидирув эълон қилинган.

    Олиб борилган ижро ҳаракатлари ҳамда тезкор қидирув тадбирлари давомида, қарздор О.Б.нинг номидаги «ЛEАПМОТОР» русумли автотранспорт воситаси Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридан қидириб топилиб, хатланиши таъминланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates