Бу ҳақда номаълум манбаларга таяниб, The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, 2018 йилда Макрон махфий тушлик пайтида Дуровга Telegram бош қароргоҳини Франция пойтахтига кўчиришни таклиф қилган. Шу билан бирга, Франция Президенти Telegram асосчиси билан унга ушбу мамлакат фуқаролигини бериш масаласини муҳокама қилган.
Шунга қарамай, Дуров компанияни Парижга кўчиришдан бош тортган, деб хабар беради tass.ru.