Хитой инвесторлари Ўзбекистонда сунъий чарм ишлаб чиқаришга қизиқиш билдиряпти

    Инвестициялар 18 октябр 2023 1193

    “Ўзчармсаноат” уюшмасида “UzCharmExpo-Eurasia-2023» XV чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Хитой Халқ Республикасининг Донггуан савдони ривожлантириш уюшмаси аъзоларидан иборат делегация билан учрашди. Мулоқот мавзуси Ўзбекистон ва Донггуан шаҳри ўртасида чарм-пойабзал соҳасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, қўшма корхоналар очиш ва кўргазмалар фаолиятида тажриба алмашиш масалалари бўлди.

    Учрашув аввалида Хитой делегациясига мамлакатимиз чарм саноатининг ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Хорижий брендларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди

    Донггуан савдони ривожлантириш уюшмасига аъзо 10 дан ортиқ компаниялар “UzCharmExpo-Eurasia-2023» халқаро кўргазмаси доирасида маҳаллий тадбиркорлар билан B2B мулоқотлар ўтказади. Унда мамлакатимизда сунний чарм ишлаб чиқаришга қаратилган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, атторлик буюмларини “Аутсорсинг” асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш, чармсаноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда зарур бўладиган кимёвий моддаларни етказиб бериш борасидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилади.

    Учрашувда “Донггуан Shenfeng New Material” ҳамда “Guandong Shenfeng Eco Technology” компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонлик тадбиркорлар билан сунъий чарм ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирди. Компания раҳбарларининг фикрига кўра бугунги кунда Ўзбекистонда бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга талаб юқори. Қулай логистика ва атрофдаги йирик бозор эса маҳсулотлар экспортини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

    Ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги дастлабки келишувларга “UzCharmExpo-Eurasia-2023» XV чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар халқаро кўргазмаси доирасидаги музокараларда эришилиши белгилаб олинди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates