Хитой компанияси Оҳангаронда желатин ишлаб чиқаради

    Бизнес 15 январ 2024 1372

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев “Profit Max Plus” компанияси раҳбари Ли Ҳонг Чанг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

    Мулоқотда Хитой компаниясининг сармояси асосида желатин ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама этилди.

    Қайд этиш керак, Хитойлик инвестор Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган эркин иқтисодий зонада умумий қиймати 8 миллион доллар бўлган желатин ишлаб чиқаришга ихтисослашган инвест лойиҳани амалга оширяпти. Шу кунга қадар лойиҳанинг 60 фоиз қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етди. 2,5 гектар ер майдонида амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг ишга тушиши билан ойига 600 тонна желатин ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Лойиҳа 2024 йилнинг 3-чорагида ишга тушиши кутилмоқда.

    Учрашувда лойиҳа ишга тушиши билан хом ашёни йиғиш, тўплаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

    Хитой томони мамлакатимизда яна иккита инвест лойиҳани амалга оширишга қаратилган бизнес ташаббуслар билан ўртоқлашди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates