Хитой компанияси Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияларини қуради

    Энергетика 16 феврал 2023 1282

    Хитой компанияси билан Ўзбекистонда умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида 15 февраль куни Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича "CEEC ENERGY CHINA" компанияси билан англашув меморандуми имзоланди.

    Таъкидлаш керакки, мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан юртимизга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.

    Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, станциялар 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

    Бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

    Томонлар ушбу йирик лойиҳаларнинг истиқболлари ва тез фурсатларда станциялар қурилиш ишларини жадал суръатларда амалга оширишга келишиб олди.