Яан Руз Осиёдан Европа ҳудудига канатда юриб ўтган дунёдаги биринчи одамга айланди

    Слэклайн бўйича уч карра жаҳон чемпиони эстониялик Яан Руз Туркиядаги Босфор бўғозидан ўтган канат устидан юриб ўтди.

    Яан Руз Осиёдан Европа ҳудудига канатда юриб ўтган дунёдаги биринчи одамга айланди, деб ёзади Hürriyet газетаси.

    Спортчи Босфор бўғози орқали қарийб 1,1 минг метр узунликдаги канат устидан юриб ўтди. Канат Босфор кўпригининг таянчлари орасига, ердан 165 метр баландликда чўзилган.

    Слеклайнинг бўйича уч карра жаҳон чемпиони масофани 47 дақиқада босиб ўтди.

    Яан Рузнинг сўзларига кўра, у тарих яратишга муваффақ бўлганидан хурсанд, деб ёзади газета. Спорт тадбири маҳаллий Транспорт вазирлиги ва Туркия автомобиль йўллари бошқармаси томонидан ташкил этилди.

    Илгари у Италияда канатда 3,6 минг метр масофани босиб ўта олган эди.

    Роуз 18 ёшида слэклайн билан шуғулана бошлаган, деб хабар беради rbc.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates