Янги Ўзбекистон ёшларига яратилаётган янги имкониятлар Ренессанс пойдевори

    Мамлакатимизда 26 декабр 2020 42491

    Сизлар кўп китоб ўқиган, билимли авлод сифатида юртимиз ўтмишда жаҳон цивизилизацияси бешикларидан бири бўлганини яхши биласиз. Сиз Хоразмийлар, Фарғонийлар, Беруний ва Ибн Сино, Улуғбек, Навоий ва Бобурлар, Бухорийлар, Термизийлар авлодисиз. Ана шундай буюк ватандошларимиз яратган бебаҳо билим ва кашфиётлар бугун ҳам бутун инсониятга хизмат қилмоқда.

    Шавкат Мирзиёев

    Маълумки, Ўзбекитон ёшлар мамлакати. Давлатимиз сиёсати ҳам ҳар томонлама ёшларни қўллаб-қувватлашга аратилганини барчамиз гувоҳимиз. Мен йиллар давомида таълим соҳасида фаолият юритар эканман, бугунги яратилаётган шарт-шароитлр, имкониятларни кўриб ростини айтсам, роса хурсандман.

    Иккинчидан ҳуқуқшунос сифатида ҳам кўтаринки кайфиятда ушбу мақолани ёзаётганимдан сабаб шуки, ҳар бир амалга ошириалётган ислоҳотларда ёшлар ҳуқуқи кафолатланганлигидир. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонунида ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш масалалари қамраб олинган бўлса, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунда ҳокимият ва бошқарув органларининг бу борадаги ваколатлари ҳамда соҳага доир бошқа ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинган.

    Шунингдек, Конституциямизнинг 41-моддасида бепул умумий таълим олиш ҳуқуқининг ёшлар учун кафолатлангани ҳам эътиборга моликдир. Шахснинг билим олишга бўлган ҳуқуқи Асосий Қонунимиз асосида қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Ёшлар ўз иқтидор ва истеъдодларини тўла намоён этишга ҳақлидирлар.

    42-моддада эса ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи, давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши белгиланган. Мана шуларнинг мантиқий давоми сифатида президент мактаблари, Темурбеклар мактаби, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларга берилаётган замонавий таълим-тарбия Янги Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори бўлса, олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва имкониятлар устунидир.

    Шу учун ҳам, бу борада қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилдики, улар ёшлар интилиш ва иқтидорларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга оид, раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини юксалтириш янги қадам ва янги тизимни шакллантирди.Қувонарли томони шундаки, замон талаблари ва ижтимоийиқтисодий ўзгаришлар шароитида бугунги ёшлар талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб, янгидан янги имтиёз ва имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Янги ёшлар сиёсатини қуришда мамлакат Президентининг шахсан иштирокини алоҳида таъкидлаш керак.

    Давлат раҳбари томонидан ёш авлодни шакллантиришнинг дастлабки палласида тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев деярли барча ислоҳотларнинг бардавомлигини ёшларни қўллаб-қувватлаш сиёсатида кўраётганининг яққол тасдиғи сифатида бошланғич, ўрта ва олий таълим ислоҳотидир.Бу ислоҳотларнинг ютуғи эса, бу соҳадаги коррупцияга қарши курашни, ҳамда ёшларнинг давлат ва қонунларга ишончини ортирмоқда.

    Хорижий таълим муассасаларидан ўзимиздаги олий таълим ўқув юртларига ўқишини кўчириш, тест жараётнлари, бир вақтнинг ўзида 5 та ОТМда билимини синаб кўриш масалалалри бунинг ёрқин мисолидир.

    Бугунги кунда кадрлар ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлиб, раҳбар давзимларида ишлабюрган ёшлар имтиёзли магистратура босқичида ўқишга тавсия этиш борасидаги ҳукумат қарорлари ҳам диққатга сазовор.

    Куни-кеча давлатимиз раҳбарининг ёшлр билан учрашувида ҳам яна янги имкониятлар тилга олиндики, бу Янги Ўзбекитондаги ёшларимизнинг дунёқарашини ҳам тубдан ўзгаритиришга асос бўлди..Жумладан, улардан бири кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади. Шунингдек, икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш йўлга қўйилади. Ёшларимизнинг нуфузли хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олиши учун кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратамиз.

    Жумладан, халқаро таълим дастурлари бўйича энг юқори балларни тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.Учинчидан, изланувчи ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Ёш олимлар” инновацион танлови учун 30 миллиарддан ортиқ маблағ ажратилганининг ўзи ҳам катта имкониятдир. Тўртинчидан,2021 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Бўлажак олим” танловини ташкил қилиш орқали ёшларнинг энг яхши инновацион ҳамда стартап лойиҳаларига 50 миллиард сўм маблағ йўналтириш бўйича кўрсатма берилиши ҳам диққатга сазовордир.

    Олтинчидан эса, келгуси ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилиши ёшларни юксак ахлоқ ва кучли билим соҳиби ҳамда ватанпарварлик руҳида вояга етишида яратилган имкониятнинг муваффақият асоси,- деган ишончдамиз.

    Яна бир қувонарли хабар шундаки, илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга оширамиз. Ишончим комилки, бундай имконият ва имтиёзларга аввало янги Ренессанс пойдеворининг бунёдкорлари сазовор бўлади,- деб таъкидлаган давлат раҳбарининг ишончи, янги йил арафасида ёшлар учн яратилган бундай имкониятлар янги Ўзбекистоннинг Ренессанс йўлидаги янги ва илдам қадами бўлди.

    Фируза Мухитдинова,

    ТДЮУ профессори юридик фанлар доктори

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates