Японияда зилзиладан кейин цунами хавфи эълон қилинди

    Япониянинг Исикава префектурасида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

    Зилзила ўчоғи Ното ярим ороли ҳудудида жойлашган бўлиб, манба 10 километр чуқурликда бўлган, деб хабар берди мамлакат миллий метеорология департаменти.

    Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинди, аммо зилзиладан бир неча дақиқа ўтгач, у бекор қилинди, деб хабар беради mir24.tv.