"Ўзбек келаётир..."

    “Ватан” ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий журналининг биринчи сони нашрдан чиқди.

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигидаги ушбу журнал саҳифаларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ҳаётбахш янгиланишлар, Ватанимиз тарихи акс этган таҳлилий мақолалар, зиёлиларимиз, сиёсатшунос ва ёзувчиларимиз асарлари эълон қилиб борилади.

    Биринчи соннинг илк саҳифалари озар шоири Акиф Бағирнинг “Ўзбек келаётир...” номли тантанавор шеъри билан бошланади.

    Бундан ташқари, журналда Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоирлари Абдулла Орипов ҳамда Эркин Воҳидов шеърларини, Жадид бобомиз Фитратнинг “Юрт қайғуси” сочмаси, шунингдек, бир қатор зиёли олим ва сиёсатшуносларнинг мақолаларини ўқишингиз мумкин.

    Масалан, журналдаги Қозоқбой Йўлдош қаламига мансуб “Бузилмас қўрғон” мақоласида тил, миллат, миллий онг тушунчалари кенг ёритилган.

    Шунингдек, журналдан ўрин олган Хайриддин Султон қаламига мансуб “Онамнинг юрти” ҳикояси, Муҳаммад Юсуфнинг самимий сатрлари, Шойим Бўтаев, К.Г.Юнг, Тоғай Мурод асарлари, Олимжон Давлатов таҳлилий мақоласи, Сирожиддин Сайид шеърларида ватанимизнинг фусункор табиати, меҳрибон одамлари, олим-у фузалолари ҳақида сўз боради.

    Янги Ўзбекистонга янги овоз ва тўлқин билан кириб келаётган журнал фаолиятига муваффақият тилаймиз. Муштарийларга эса янги журнал муборак бўлсин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates