Ёш шахматчиларимиз Ашхободда совриндор бўлди

    Спорт 23 июн 2025 1040

    Туркманистон пойтахти Ашхободда 8, 10 ва 12 ёшли болалар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

    Қайд этилишича, Европа ва Осиёнинг 11 давлатидан 129 нафар иқтидорли ёш шахматчилар иштирок этган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рапид ва блиц йўналишларида 4 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.

    Ўтказилган ўйинлар сарҳисобига кўра, Туркманистон терма жамоаси 1-ўринни, Қозоғистон вакиллари 3-ўринни эгаллади.

    Ғолиб ва совриндорларга Туркманистон Миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси совғалари тантанали топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates