Юэцин шаҳри делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Рахманов Юэцин (ХХР) шаҳар муниципал халқ ҳукумати раҳбари ўринбосари Чжо Сайлун бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

    Йиғилиш аввалида Ш.Рахманов сўнгги йилларда Юртбошимиз раҳбарлигида пойтахтимизда амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар ҳақида қисқача маълумот бериб, шаҳар ҳокимлиги Юэцин шаҳри билан ҳамкорлик қилиш, уларга барча йўналишларда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Ш.Рахманов меҳмонларга мамлакатимиздаги қулай сармоявий муҳит ҳақида гапириб, хизмат кўрсатиш, саноат, бизнес, ижтимоий ривожланиш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини қайд этди.

    Чжо Сайлун самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, 1 600 йиллик тарихга эга шаҳар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди, делегация таркибидаги компаниялар, уларнинг фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берди, пойтахтимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш ва мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор эканини билдирди.

    Ҳоким ўринбосари шаҳар ҳокимлиги хитойлик тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаши ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.

    Дўстона руҳда ўтган учрашув якунида Юэцин халқ ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш тўғрисидаги Меморандум имзоланиб, икки томоннинг ниятлари тасдиқланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates