ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ўзбекистонга ташриф буюрди

    Мамлакатимизда 16 ноябр 2021 1750

    Бугун ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан хоним Ўзбекистонга бир ҳафтага ташриф буюрди. Бу унинг ушбу лавозимда мамлакатга 2018 йилдан бери иккинчи ташрифидир.

    16-21 ноябрь кунларидаги ташриф давомида Хан хоним Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНИСEФ ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича истиқболдаги режаларни муҳокама қилиш учун юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади. Пойтахтда ва Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган учрашувларда мамлакатда болалар ҳуқуқларини амалга ошириш, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва болаларни ҳимоя қилиш тизими, она ва бола саломатлиги, сифатли ва инклюзив мактабгача ва ўрта таълим, иқлим ўзгаришининг болалар ва ёшларга таъсири, COVID-19 га қарши кураш масалаларининг устувор йўналишлари ва асосий жиҳатларига эътибор қаратилади.

    «Мен 2018 йилдаги илк ташрифимдан бери Ўзбекистонга келганимдан ҳамда ЮНИСEФ кўмагида Ўзбекистон ҳукумати болалар манфаатлари учун кўриладиган масалаларни мустаҳкамлаш борасида эришган ютуқларни ўз кўзим билан кўришдан жуда мамнунман»,— деди Хан хоним. «COVID-19, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг деградацияси сингари янги муаммолар болалар саломатлиги ва фаровонлигига янада кўп таъсир қилиб бораётганини кўрар эканмиз, имконият ва масъулиятимиз бор экан, биргаликда эришганларимизга таяниб, болалар манфаатлари учун саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз».

    ЮНИСEФнинг минтақавий директори фуқаролик жамияти ташкилотлари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари вакиллари билан, шунингдек болалар, ёшлар ва оилалар билан ҳам мулоқотда бўлади.

    Ташриф давомида ЮНИСEФнинг минтақавий директори Замин халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган «Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзияни таъминлаш» мавзусидаги юқори даражадаги халқаро форумда иштирок этади. Форум Жаҳон болалар куни ва ЮНИСEФнинг 75 йиллигига бағишланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates