Туркияда XXIII халқаро болалар форумида Ўзбекистон вакили иштирок этди

    Жорий йил 20-22 ноябрь кунлари Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган “Иқлим ўзгариши ва болалар иштироки” XXIII халқаро болалар форумида Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Жавоҳир Саломов Ўзбекистон ёшлари вакили сифатида қатнашди.

    Мазкур халқаро форум Туркия Республикаси Оила ва ижтимоий хизматлар вазирлиги ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Дунёнинг 18 давлати вакиллари иштирок этган Форумнинг асосий мақсади иқлим ўзгариши билан боғлиқ умумий жараёнларда турли маданиятларга мансуб болалар ўртасида ҳамкорликни ва маданиятлараро хабардорликни оширишга қаратилган.

    Тадбир доирасида болалар гуруҳларга бўлиниб, дунё иқлим ўзгаришидаги асосий муаммолар ва уларга ечим топишда болаларнинг фикри ва ёндошувлари тингланди.

    Жумладан, Жавоҳир Саломов ўз гуруҳига берилган экологик муаммо юзасидан тақдимот қилди ва унда муаммони таҳлил қилиб ўз таклифлари билдиргани баробарида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берди. У, шунингдек, ўзи ўқиётган ихтисослаштрилган мактаб тўғрисида ҳам батафсил маълумотларни тақдим этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates