Замбияда қурғоқчилик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    Замбия қурғоқчилик туфайли миллий офат ва фавқулодда ҳолат эълон қилди. Президент Хакаинде Хичилема, озиқ-овқат ва энергия ишлаб чиқаришга зарар етганини айтди.

    Бундан ташқари, мамлакат яқинда авж олган вабо эпидемиясидан қутулаяпти.

    “Узоқ давом этган қурғоқчилик Замбиянинг асосий устувор йўналишлари бўлган озиқ-овқат ва энергия хавфсизлигига таъсир кўрсатди” деди Президент ижтимоий тармоқларда.

    Эль-Ниньо об-ҳаво ҳодисаси туфайли узоқ давом этган қурғоқчилик Африканинг жанубий қисмида жойлашган мазкур давлатининг 116 округидан 84 тасига таъсир кўрсатди. Президентнинг маълумотларига кўра, ҳар иккинчи гектардаги экинлар намлик етишмаслигидан зарар кўрган: қурғоқчилик 2,2 миллион гектар маккажўхори экинининг қарийб бир миллион гектарига зарар етказди.

    Мамлакатда деярли 430 мегаватт қувват тақчиллиги юзага келиши кутилмоқда, бу эса декабрь ойига келиб 520 мегаваттга етиши мумкин, чунки гидроэлектроэнергиянинг асосий манбаи Кариба тўғонида сув сатҳи пасаяди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates