Тадбир Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилди.
Мусобақа Жиззах вилояти Туризм бошқармаси, «Зомин туристик рекрацион зонаси» ДУК, Ўзбекистон авто-мото туризм ассоциацияси ҳамда Россиянинг «Дреамтеам» автотуризм жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ушбу мусобақада Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Белорусь давлатлари вакиллари иштирок этдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.