Зойир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ихтисослаштирилган мактаблардаги қурилиш жараёнларини кўздан кечирди

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Чиноз тумани ҳудудида бунёд этилаётган ихтисослаштирилган мактабдаги якуний ишларни бориб кўрди.

    Тез кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган мазкур замонавий таълим даргоҳида ўқувчилар учун барча шароитлар яратилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Чиноз туманида 480 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

    Бугунги кунда мазкур объектда демонтаж ишлари 100, пардозлаш ишлари 90, электр ишлари 95 фоизга бажарилган.

    Мазкур мактабга жами 27 нафар юқори малакали ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинган.

    Педагог ходимларнинг 4 нафари олий тоифа, 8 нафари 1 тоифа, 9 нафари 2 тоифага эга муаллимлардир.

    Ўқув йили давомида ҳар ойда маълум фан йўналишларида “Фан ойлиги” ташкил этилиб, ойлик давомида фан ўқитувчилари ва ўқувчилар томонидан креатив ёндашув асосида дарс машғулотлари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида барча фанлардан тўгарак машғулотлари йўлга қўйилган.

    Вилоят ҳокими масъуллар билан суҳбатда иш жараёнини тўғри ташкил этиш, мактаблар ўқувчиларини илғор хорижий олий ўқув юртларида ва уларнинг республикамиздаги филиалларида ўқишини давом эттиришларини ташкил этишни ҳозирдан режа қилиш, шунингдек, ўқувчиларни сифатли таълим олишларида барча зарур шароитларни яратиш борасида муҳим тавсиялар берди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates