40 та стартап лойиҳалар ғолибларига 50 миллион сўмдан топширилди

    Республиканинг барча ҳудудларидан 905 та ариза келиб тушди, бу аввалги даврга нисбатан 38 фоизга кўп.

    Ўзбекистон ёшлар форуми—2021 доирасида ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастури — “Стартап ташаббуслари” 5-даврининг “Демо дай” якуний тадбири бўлиб ўтди. Унда республика бўйлаб 40 та энг истиқболли стартап лойиҳалари ўз стартапларини ривожлантириш учун текин инвестиция сифатида пул мукофотларини олдилар.

    “Стартап ташаббуслари” — бу ёшлар, хусусан, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва лицейлари битирувчиларининг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс дастур.

    Қўллаб-қувватлаш дастурининг 5-даврида иштирок этиш учун аризалар онлайн қабул қилинди ва келиб тушган аризалар сони олдинги даврларига нисбатан анча кўпрок бўлди. Дастурда иштирок этиш учун республиканинг барча ҳудудларидан 905 та ариза келиб тушди, бу аввалги даврга нисбатан 38 фоизга кўпдир. Лойиҳаларда иштирок этаётган ёшларнинг умумий сони жамоа аъзоларини ҳисобга олган ҳолда 1 972 нафарни ташкил этди, шундан 559 нафари қизлардир.

    Қабул қилинган аризаларни ўрганиш асосида экспертлар жамоаси 601 та лойиҳани танлаб олди ва бу лойиҳалар билан Зоом дастури ёрдамида онлайн интервью ўтказилди.

    Суҳбат натижаларига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 247 та жамоа таълим дастурида қатнашиш имкониятига эга бўлди, унда иштирокчилар стартапларни ишга тушириш асосларини ўргандилар, трекерлар (индивидуал бизнес-устозлар) билан мунтазам ишладилар, малакали экспертлар ва муваффақиятли тадбиркорлар маҳорат дарслари ва маслаҳатларида қатнашдилар ва Аccэлератор.уз платформаси орқали лойиҳаларини такомиллаштиришга муваффақ бўлди.

    92 та жамоа акцелерация дастурининг финал босқичига муваффақиятли ўтди ва ўз лойиҳаларини мутахассисларга онлайн тарзда тақдим этиш имкониятига эга бўлди. Мутахассислар гуруҳи республика бўйлаб 40 та энг истиқболли стартап лойиҳаларини ғолиб бўлиш учун танлаб олди.

    Ғолибларга “Ёшлар—келажагимиз” жамғармаси томонидан 1,0 миллиард сўм, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси томонидан эса 100 минг АҚШ доллари миқдорида мақсадли грант маблағлари ажратилди. Демо Дай маърузачилари, шунингдек, C-Спаcэ ва Гроунд Зеро коворкинг марказларидан бепул йўлланмалар олди.