Айни пайтда қурувчилар Мюленс қишлоғи яқинидаги участкада миноранинг алоҳида элементларини тайёрламоқда. Йиғиладиган мажмуанинг баландлиги 30 метр бўлиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, минора беш қаватли бўлиб, уни қуриш учун саноат принтерларида 102 дона сементга ўхшаш материал босилади. Ташриф буюрувчилар тепадаги кенг залга спирал зинапоядан чиқиб боришади.
Бир нечта роботлаштирилган қурилмалар ёрдамида устунларни чоп этиш учун умумий 900 соат вақт сарфланади, деб хабар беради techcult.ru.