Февраль ойида Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ҳусий исёнчилари ҳужумидан сўнг Қизил денгизда чўкиб кетган Буюк Британиянинг “Rubymar” юк кемаси кимёвий таркиби аммоний фосфат ва сульфатни ўз ичига олган 21 минг тоннага яқин ўғит олиб кетаётган эди. Бу ҳақда шанба куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) баёнот берди.
Шанба куни Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати “Rubymar” юк кемаси Қизил денгизда чўкиб кетганини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.