АҚШнинг IT соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатилди

    Халқаро ҳамкорлик 26 феврал 2024 1377

    Самарқанд вилояти делегациясининг Филаделфия шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бошчилигида “EPAM systems” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

    Учрашув давомида корхона фаолияти билан яқиндан танишилиб, ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

    Хусусан, соҳавий билимларни ўргатиш ва IT хизматларини экспорт қилиш мақсадида вилоятда компания офисини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

    Шунингдек, “Mir Transportation Inc” корхонасига ташриф амалга оширилиб, корхона фаолияти билан танишилди ҳамда тадбиркорлар билан учрашув олиб борилди.

    Учрашув давомида вилоятда инвестицияларни жалб этиш учун яратилган қулайликлар, хусусан, IT соҳасини ривожлантириш мақсадида мавжуд имконият ва имтиёзлар тўғрисида суҳбат олиб борилди, тадбиркорларга вилоятда ўз лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар берилди.

    Мазкур учрашувлар натижасида,

    - “Mir Transportation Inc” билан қиймати билан масофавий хизматларни кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди;

    - “Logex” компанияси билан қиймати масофавий хизматларни кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди;

    - “Uzrek payment system inc” билан тенг масофавий хизматларни кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди, деб хабар беради Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати.

    Самарқанд вилоят делегациясининг АҚШга ташрифи давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates