Балиқчиликни ривожлантиришда "Ёзёвон тажрибаси" муҳим аҳамият касб этмоқда

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманида бўлиб, Янгиобод ММТП ҳудудидаги “Катта тош балиқлари” фермер хўжалигидаги интенсив усулда йўлга қўйилган балиқ етиштириш жараёнлари билан танишди. Бу ерда фермер хўжалиги раҳбари Файзулло Имомов амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Шундан сўнг вилоят ҳокими балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва балиқ маҳсулотлари етиштириш бўйича туман штабида балиқчиликка оид кўргазмаларни кўздан кечирди. Балиқчилик бўйича ўқув марказида бўлди. Вилоят раҳбарига “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Суҳроб Эгамбердиев ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тилаволдиев ҳамроҳлик қилди.

    Вилоятнинг туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ҳамда фермерлар жалб этилган вилоят семинарида “Ёзёвон тажрибаси” мисолида вилоятда балиқчиликни кенг оммалаштириш кун тартибидан ўрин олди.

    Семинарда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан соҳа ривожи учун кўплаб имкониятлар, шарт-шароитлар яратилганлиги қайд этилди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бугун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири эканига эътибор қаратган вилоят раҳбари, тармоқни янада ривожлантириш истиқболлари, мавжуд имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Январь ойида туманда 64 та балиқчилик хўжаликлари фаолият олиб борган бўлса, айни кунда уларнинг сони 84 тани ташкил этгани, 1800 гектарда балиқчилик йўлга қўйилгани маълум қилинди.

    Ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш мақсадида интенсив усулда балиқ етиштиришни кўпайтириш ва самарадорликка эришиш вазифалари белгиланди.

    Мутасаддиларга вилоятда балиқчиликни ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, соҳа вакиллари учун ўқувлар ташкил этиш, Жаҳон банки маблағлари ва маҳаллий имтиёзли кредит ресурсларидан унумли фойдаланиш, амалий семинарларни бошқа туманларда ҳам ўказишга тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

    “Ибрагимов Достон файз” балиқчилик кластери раҳбари Эркинжон Иброҳимов балиқчиликни ривожлантириш масалалари бўйича вилоят ҳокими маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бориши эълон қилинди.

    Семинарда қуёш панеллари ва аэраторларни ўрнатиш, замонавий технологияларни афзалликлари, ер танлаш ва озуқа емлардан тўғри фойдаланиш юзасидан тажрибали фермерлар ва соҳа билимдонларининг маърузалари, тақдимотлари амалга оширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates